Шу кунларда Республикамиз бўйлаб энг азиз, энг улуғ байрамимиз Ватанимиз мустақиллигининг 24 йиллиги кенг тантана қилинмоқда. Худди шундай байрам дастури 2 сентиябрь куни Самарқанд қишлоқ хўжалик институтида “
БЕТАКРОРИМСАН, ЯГОНАСАН, ОНА ВАТАНИМ- ЎЗБЕКИСТОНИМ” шиори остида, Ватанимиз мустақиллигининг 24 йиллиги шунингдек, билимлар куни ҳам кенг нишонланди. 2 сентябрь куни эрта тонгдан институт спорт ўйингоҳи Профессор ўқитувчилар ва талабалар билан гавжумлашди. Барчанинг юзида хурсандчилик аломатлари шундоққина кўриниб турарди. Тадбир аввалида барчамиз учун азиз байрам мустакиллигимизнинг 24 йиллиги ва янги 2015-2016 ўқув йили билан табриклаш учун сўз институт ректори профессор
Тоштемир Эшимович Остонақуловга берилди. Сўнгра “Олий таълим муассасасининг энг яхши педагоги” умумреспублика танловининг 1-босқич ғолибларини рағбатлантириш тўғрисида”ги
институт ректорини буйруғини ўқиб бериш учун сўз, ўқув ишлари бўйича биринчи проректор Абдуғани Актамович Элмуродовга берилди. У киши биринчи босқич ғолибларини ўқиб берди. Улар қуйидагилар; I-ўринни эгаллаган қўйидаги профессор-ўқитувчилар 1,0 ойлик маош миқдорида пул мукофоти ва Фахрий ёрлиқ билан тақдирланди.
“Мутахассислиги бўйича энг яхши педагог” номинацияси бўйича: -Д.Холбоев – “Бухгалтерия ҳисоби ва аудит” кафедраси доценти; -Ш.Амиров – “Зоотехния, ҳайвонлар генетикаси ва урчитиш” кафедраси доценти;
-Д.Эшимов – “Ҳайвонлар анатомияси, физиологияси, жарроҳлик ва фармакология” кафедраси доценти.
“Энг яхши педагог-тадқиқотчи” номинацияси бўйича: -Ф.Ахроров – “Қишлоқ хўжалик иқтисодиёти ва бошқарув” кафедраси доценти; -Б.Салимов – “Ҳайвонлар касалликлари ва паразитология” кафедраси профессори.
“Инновация ва ахборот технологияларини қўллайдиган энг яхши педагог” номинацияси бўйича: -Ғ.Ибрагимов – “Қишлоқ хўжалик иқтисодиёти ва бошқарув” кафедраси ассистенти.
II-ўринни эгаллаган қўйидаги профессор-ўқитувчилар 0,75 ойлик маош миқдорида пул мукофоти ва Фахрий ёрлиқ билан тақдирланди.
“Мутахассислиги бўйича энг яхши педагог” номинацияси бўйича:
-Ҳ.Урдушев – “Олий математика ва ахборот технологиялари” кафедраси доценти;
-Р.Таштемиров – “Ҳайвонлар анатомияси, физиологияси, жарроҳлик ва фармакология” кафедраси доценти.
“Энг яхши педагог-тадқиқотчи” номинацияси бўйича: -Б.Эшбуриев – “Ҳайвонлар касалликлари ва паразитология” кафедраси доценти.
“Инновация ва ахборот технологияларини қўллайдиган энг яхши педагог” номинацияси бўйича: -И.Ғаниев – “Қишлоқ хўжалик иқтисодиёти ва бошқарув” кафедраси доценти. III-ўринни эгаллаган қўйидаги профессор-ўқитувчилар 0,5 ойлик маош миқдорида пул мукофоти ва Фахрий ёрлиқ билан тақдирлансин.
“Энг яхши педагог-тадқиқотчи” номинацияси бўйича: -Ю.Салимов – “Ҳайвонлар анатомияси, физиологияси, жарроҳлик ва фармакология” кафедраси доценти. Сўнгра 1-боскичга қабул қилинган талабалар номидан табрик учун Баракаев Шахзод ва Хисматулина Лолиталар таклиф этилди. Кейинги навбат 2014-2015 ўқув йили давомида институтимизда алохида ютукларга эришган бир гурух профессор-ўкитувчилар ва талабаларни такдирлаш маросимига берилди. Тадбир давомида хорижий мамалакатлардаги энг илғор Олий ўқув юртларида ўқишини муваффақиятли тугатган қуйидаги профессор-ўқитувчилар ва талабалар саҳнага таклиф этилди. Диплом ва медалларни институт ректори, профессор Тоштемир Эшимович Остонақулов топширди. Улар қуйидагила;
1. Иқтисодиёт ва бошқарув факултети ўқитувчиси
Мардонов Шуҳрат Нўмонжонович Испания, Басклар ўлкаси унверситетида “Магнит материалларида спинларнинг намоён бўлиши ва спин-орбитал боғланишли Бозе-Эйнштейн конденсатлари” мавзусидаги докторлик диссертациясини мувофақиятли ҳимоя қилиб қайтганлиги учун.
2.Иқтисодиёт ва бошқарув факултети собиқ талабаси
Анваров Нодир Аллаёрович Россиянинг, Москва Тимирязев Аграр университетда “Менежмент” йўналиши буйича магистратурани муваффиқиятли тугатганлиги учун.
3.Иқтисодиёт ва бошқарув факултети “Бухгалтерия ҳисоби ва аудит” йўналиши 3-курс талабаси
Ваҳобов БобурПортугалия, Порто университетида (ТОССА) лойиҳаси доирасида 10 ойлик курсни тамомлаб қайтгани учун.
4.Иқтисодиёт ва бошқарув факултети “Бухгалтерия ҳисоби ва аудит” йўналиши 3-курс талабаси
Актамов Абдували Абдуғаниевич Греция Александр технология таълим университетида (ТОССА) лойиҳаси доирасида 10 ойлик курсни тамомлаб қайтганлиги учун.
5. Иқтисодиёт ва бошқарув факултети 3-курс талабалари
Хонқулов Шуҳратжон Холқулович ва Алиқулов Ғолиб Абдимўминовичлар Корея Республикаси Кангвон Миллий университетида Кангвон Миллий университети билан тузилган шартномага мувофиқ 4 ойлик курсни тамомлаб қайтганлари учун. Фан олимпиадаларида иштирок этиб институт шарафини муносиб ҳимоя қилган, ғолиб ва совриндорлар орасидан жой эгаллаган қуйидаги талабаларидан қуйидагилар;
1. Самарқанд қишлоқ хўжалик институтида 18-19 май кунлари ўтказилган “Зоология” умумкасбий фанидан М.Тайлакова 1- ўринни эгаллагани учун. 2. Андижон қишлоқ хўжалик институтда 15-16 май кунлари Агросаноат мажмуаси иқтисодиёти фанидан А.Абдурахмонова фахрли 2- ўринни эгаллагани учун. 3. Тошкент фармацевтика институтида 11-12 май кунлари Кимё фанидан Э.Қулмуродов фахрли 3- ўринни эгаллагани учун. 4. Гулистон давлат университетида 11-12 май кунлари Биология фанидан Д.Асламов фахрли 3- ўринни эгаллагани учун. 5. Тошкент давлат иқтисодиёт университетида 18-19 май кунлари Бухгалтерия ҳисоби ва аудит фанидан Ш.Шониёзов фахрли 3- ўринни эгаллагани учун. 2015 йил мустақиллик байрамига институт спортчи талабаларини тақдирлаш маросимида қуйидагиларга алоҳида эътибор кўрсатилиб эсдалик совғалар топширилди.
1. Бердиёров Нурбек Норбоевич 2015 йил 18-21 феврал кунлари Венгерияда ўтказилган бутун жахон кубогида дзю-до бўйича 66 кг вазн тоифасида Олтин медални қўлга киритгани учун.
2. Неъматов Санжар Қувват ўғли 2015 йил 18-30 апрел кунлари Қорақалпоғистон Республикасида жанговор самбо бўйича Ўзбекистон чемпионати I-чи ўринни эгаллагани учун.
3. Хусенов Зафар Қобилович 2015 йил апрел ойида Термез шахрида ўтказилган муайтай бўйича Ўзбекистон чемпионатида 91 кг.вазнда I-чи ўринни эгаллагани учун.
4. Дўсмуродов Ойбек Бахтиёрович 2015 йил 15-17 май кунлари Қарши шахрида ўтказилган Белбоғли кураш бўйича Ўзбекистон чемпионатида 82 кг. вазн тоифасида I-ўринни эгаллагани учун. 5. 2015 йил 3 апрел куни “Камалот кубоги” Республика турнирининг ҳудудлараро минтақавий босқичида Самарқанд қишлоқ хўжалик институти жамоаси II-даражали диплом билан
(Анвар Шамсиев).
6. 2015 йил 5-8 май кунлари Волейбол бўйича Ўзбекистон чемпионатида Самарқанд қишлоқ хўжалик институти жамоаси III-ўрин эгаллаганлиги учун.
(Акром Тувалов)лар тақдирландилар
. Байрамга янада кўтаринкилик бағишлаш мақсадида Иктисодиёт ва бошкарув факултети талабаси ягонасан муқаддас Ватан кўрик танловининг икки карра ғолиби Жахонгир Мардиев байрам табригини гўзал тароналари билан йўллади ва барчанинг кўнглини хушнуд айлади. Байрам сўнгида 2 сентябрь кунидаги иш тартиби ва Мустақиллик дарсларини эълони хамда биноларда жойлашган аудиториялар рақамлари билан ўкув ишлари бўйича биринчи проректор А.А.Элмуродов таништирди. Шундан сўнг барча кўтарингки кайфиятда мустақиллик дарслари учун махсус тайёрланган аудиторияларга йўл олишди. Ушбу йилда мувафаққиётларга эришган йигит-қизларимизни муваффиқиятлари билан табриклаймиз. Байрам шукухи республикамиз бўйлаб хали давом этади. Байрамингиз яна бир бора муборак бўлсин! Азиз юртдошлар!
Норжигитов Рахимжон СамҚХИ “Камолот” ЁИҲ БТ “Иқтидорли ёшлар ва ёш олимлар билан ишлаш йўналиши” сардори