avatar
Куч
591.20
Рейтинг
+246.60

Samarqand VMI

Мақолалар

Оммавий маданият биз учун ёт иллат

Samarqand davlat veterinariya meditsinasi,chorvachilik va biotexnologiyalar universiteti
Илм-фан
Самарқанд қишлоқ хўжалик институти “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати бошланғич ташкилоти ҳамда “Зоотехния ва қоракўлчилик” факултети ҳамкорликда 17-декабр куни 2-босқич талабалари билан 459-аудиторияда “Оммавий маданият биз учун ёт иллат” мавзусида давра сухбати ташкил этилди. Тадбирни 2-босқич талабалари курс мураббийи А.Чалабоев кириш сўзи билан очиб берди ва мавзуга оид фикр мулоҳазаларини билдирди ва институт бошланғич ташкилотига ҳамкорлик учун миннатдорчилик билдирди.   Сўнгра 2-босқич талабалари курс раҳбари О.Исаков мавзуга оид маърузасини  ва фикр мулоҳазаларини йиғилганлар эътиборига ҳавола этди. 

Ёшларга эътибор, келажакка эътибор

Samarqand davlat veterinariya meditsinasi,chorvachilik va biotexnologiyalar universiteti
Илм-фан
Самарқанд қишлоқ хўжалик институти“Зоотехния ва қоракўлчилик” факултети“Қоракўлчилик, ҳайвонларни озиқлантириш ва гигиена” кафедраси профессори У.К.Избосаров билан, Ўзига бириктирилган Зоотехния(Турлари бўйича) таълим йўналиши311-гуруҳ талабалари ўртасида, 19-декабр куни дастурхон атрофида, ота боладек бир пиёла чой устида учрашув бўлиб ўтди. Самимий сухбат руҳида кечган учрашувда дастурхонга ош тортилди. Айнан шу куни талаба Келдиярова Ойбарчиннинг  ҳам таваллуд топган кунига тўғри келганлиги учун Профессор У.К.Избосаров ўз номидан ва факултет жамоаси номидан О.Келдияровани самимий, чиройли тилаклар билан табриклаб ўтди ва совға улашди.    Шунингдек, тадбирда устоз мураббийлардан доцент Қ.Ҳайдаров ҳам сўз олиб талабаларга оталарча насиҳат қилди ва самимий тилакларини айтиб ўтди. Талабаларга ўқиш ва ишларида улкан зафарлар  тилади.  Бу анъанага йланиши  керак, сизлар устозлардан доимо маслаҳат олиб иш кўрсангиз ҳеч қачон кам бўлмайсиз, дея такидлади факултет декани Б.Нуриддинов ўз сўзида ва барчани яқинлашиб келаётган янги 2016 йил билан табриклади. Ўша куни талабалар юзидаги қувончни кўрсангиз эди. Сиз ҳам улар ўрнида бўлиб қолгингиз келарди. Бу қувонч шукухи талаба ёшлар кўнглида анчагача сақланиб қолади.

Ona mo’tabar zot

Samarqand davlat veterinariya meditsinasi,chorvachilik va biotexnologiyalar universiteti
Илм-фан
Ayol…   Ona…   Ona allasi…   Ona mehri…   Ayol deganda avvalombor, har bir insonning ko’z o’ngida: mehribon, bag’rikeng, oq sut berib voyaga yetkazadigan mo’tabar zot-Ona siymosi namoyon bo’ladi. Insoniyat  bahori, avlodlar davomiyligi, sarchashmasi ham Ona.   U naqadar mushfiq, muqaddas, o’z dilbandi uchun jonkuyar, mehribondir…  Ona mehri shu qadar kuchliki, dunyodagi  jamiiki go’zal kuy va navolar birlashsa ham, uning  kuylagan allasi kabi  quvonchli va g’amli bo’la olmaydi… Ona muqddas, mo’tabar, farzandini jondan suyguvchi zotdir.  Onajonlarimiz o’z dilbandlarini bir parcha etligidan asrab-avaylab katta qiladi. U og’rinsa, ming o’lib, ming tiriladi. Tunlari yig’lab, bedor bo’lib, mijja qoqmaydi. Farzandi oyog’iga tikan kirsa, kipriklari bilan olishga, uning  uchun jon fido qilishga ham tayyordirlar.   Onajonlarimiz biz uchun naqadar aziz va qadrli. Shuning uchun ularni asrab-avaylaylik, ko’klarga ko’tarishimiz, farzandlik burchimizni ado etishimiz, biz uchun ham farz, ham qarzdir!

Талабаларда оилавий қадриятларни таркиб топтиришнинг психологик асослари

Samarqand davlat veterinariya meditsinasi,chorvachilik va biotexnologiyalar universiteti
Илм-фан
Оилавий қадриятлар феномени психологияда турли талқинга эга. Жумладан, қадриятларнинг мафкуравий, ахлоқий, эстетик ва бошқа турлари мавжуд бўлиб, улар одамларнинг атроф-муҳит ва воқеликни баҳолаш учун асос сифатида намоён бўлади. Одатда қадриятлар ижтимоий тажрибани эгаллаш жараёнида шаклланиб боради ҳамда мақсадлар, ғоялар, идеаллар, эътиқодлар шаклида намоён бўлади. Қадриятлар тизими шахс йўналганлигини мазмун жиҳатидан изоҳ этади ва унинг борлиққа, ўзга кишиларга, ўзига нисбатан муносабатининг ички асосини белгилайди, аниқроқ қилиб айтадиган бўлсак, ҳаётий фаоллик мотивациясининг ядросини, «ҳаёт фалсафаси» концепцияси ва дунёқарашнинг негизини ташкил қилади.

Талабалар фаолиятида муомала маданиятини шакллантиришнинг психологик асослари

Samarqand davlat veterinariya meditsinasi,chorvachilik va biotexnologiyalar universiteti
Илм-фан
Муомала – ахлоқ кўрки саналади. Ҳар бир кишининг қандай дунёқарашга эгалиги, билимлилиги унинг муомаласидан маълум бўлади. Муомала – инсонлар ўртасидаги ўзаро алоқа  воситасидир. Муомалада асосий восита тил ҳисобланади. Шунинг учун ҳам тил-алоқа  қуроли дейилади. Инсоннинг тили ширин, муомалали бўлса, қисқа вақт ичида  халқ орасида обрў-эътибор топади. Шунинг учун ҳам ўтмишда яшаб ўтган мутафаккирларимиз тилга, сўзга ҳурмат  билан ёндашишларини уқтириб ўтганлар. Улуғ бобомиз Алишер Навоий муомала маданияти, хушмуомалалик, тилнинг аҳамияти тўғрисида, ширинсўзлик ҳақида нурҳикмат фикрлар баён қилганки, бугунги кунимиз учун ҳам ўз аҳамиятини йўқотган эмас. «Тил ширинлиги — кўнгилга ёқимлидир, мулойимлиги эса фойдали. Ширин сўз кўнгилллар учун асал каби тотлидир», — дейди А.Навоий. Педагог болаларга билим  бериш учун бир қатор улар нутқининг  ривожланишига ҳам  алоҳида аҳамият беради ва бунда у турли  педагогик усуллардан фойдаланади.

Буюк аждодларимизнинг ёш авлодни жисмоний ва руҳий юксалиши ҳақидаги қарашлари.

Samarqand davlat veterinariya meditsinasi,chorvachilik va biotexnologiyalar universiteti
Илм-фан
Қадимда жисмоний тарбия  ва спортнинг  инсонга  беқиёс даражада маънавий руҳий мадад беришини чуқур ҳис  қилган аждодларимиз  катта жанглар ва улкан  қурилишлардан олдин турли хил мусобақалар ўтказишган. Сўғдиёна ва Бақтрия давлатлари мавжуд бўлган давлатларда  Ўрта Осиёда  яшаган халқлар орасида  эпчил, жисмоний ва руҳий  жиҳатдан  яхши чиниққанларигина узоқ мамлакатларга  ҳарбий юришларда  фаол қатнашганлар ва улар жойларда ўз маҳоратларини  намойиш қилиб,  ўз  халқи ҳарбий санъати  шуҳратини  оламга ёйганлар.

“Оммавий маданият биз учун ёт иллат”

Samarqand davlat veterinariya meditsinasi,chorvachilik va biotexnologiyalar universiteti
Илм-фан
Самарқанд қишлоқ хўжалик институти “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати бошланғич ташкилоти ҳамда “Зоотехния ва қоракўлчилик” факултети бошланғич ташкилоти ҳамкорликда 10-декабр куни 3-босқич талабалари билан 459-аудиторияда “Оммавий маданият биз учун ёт иллат” мавзусида давра сухбати ташкил этилди. 

Konstitutusiya - mening hayotimda

Samarqand davlat veterinariya meditsinasi,chorvachilik va biotexnologiyalar universiteti
Илм-фан
Mustaqil O’zbekistonning birinchi Konstitutsiyasi, asosiy qonun sifatida davlatni davlat qiladigan, millatni millat qiladigan  qonunlarga asos bo’lishi muqarrar.
I.A.Karimov
O’zbekiston Respuplikasi Konstitutsiyasining ishlab chiqilishi va qabul qilinishi  sharaf va mashaqqatlarga to’la zafar yo’lidir. Shuning uchun ham buyuk qomusimiz bo’lgan konstitutsiyamizni o’rganish, biz yoshlarning, qolaversa, butun O’zbekiston xalqining muqaddas burchi, deb bilaman.
           Bolalik chog’larimdagi hayotimdan o’chmas iz qoldirgan shirin xotiralardan biri:
          Bog’cha yoshini tugatib, maktabga 1-sinfga qabul suhbatidan o’tayapmiz. Shunda bo’lajak ustozimiz sinfga yig’ilgan bolalarga “Bolajonlar konstitutsiya deganda nimani tushunasizlar?“ degan savol bilan murojaat qildilar.

Конституция – бахтимиз қомуси

Samarqand davlat veterinariya meditsinasi,chorvachilik va biotexnologiyalar universiteti
Илм-фан
    2015 йил  5 декабр куни Самарқанд шаҳридаги Самарқанд Қишлоқ хўжалик инстиути қошидаги 1-сон академик лицейида Самарқанд қишлоқ хўжалик институти  “Гуманитар фанлар” кафедраси билан ҳамкорилкда “Конституция – бахтимиз қомуси” мавзусидаги маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.
       Тадбирда Самарқанд қишлоқ хўжалик институти  “Гуманитар фанлар” кафедрасимудири Д.Аберқулов барча йиғилганларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 23 йиллиги муносабати билан қизғин табриклаб, Конституциямизнинг мазмун-моҳияти, жамият ҳаётидаги, хусусан тадбир иштирокчилари учун аҳамиятли томонлари, улар учун яратиб берган шарт-шароитлар ҳақида гапириб ўтди.

Юртбошимиз маърузасини ўрганиб

Блог им. samarqand2012
10 декабр куни Самарқанд қишлоқ хўжалик институтининг 446 аудиториясида Ўзбекистон Республикаси Президенти И.Каримовнинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 23 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги “Асосий вазифамиз – жамиятимизни ислоҳ этиш ва демократлаштириш, мамлакатимизни  модернизация қилиш жараёнларини янги босқичга кўтаришдан иборат” номли маърузаси ҳақида талабалар билан давра суҳбати ўтказилди.
Тадбирда “Гуманитар фанлар” кафедраси мудири Д.Аберқулов иштирок этиб, 2015 йил 5 декабр куни “Ўзбекистон” анжуманлар саройида Конституциямиз қабул қилинганлигининг 23 йиллиги муносабати билан тантанали йиғилиш бўлиб ўтганлиги ҳамда унда Президентимиз И.Каримов нутқ сўзлагани ҳақида айтиб ўтди. Президентимиз ўз маърузасида Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси мамлакатимизда суверен демократик давлат барпо этиш, инсон  манфаатлари, ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, иқтисодиётимиз ривожи ва турмушимиз фаровонлигини юксалтиришнинг асосий ҳуқуқий кафолати бўлиб келаётганини таъкидлаб ўтганлиги ҳақида гапирди. Ушбу тарихий санани байрам қилар эканмиз, мустақиллигимизнинг мустаҳкамланиши, ижтимоий-иқтисодий соҳаларнинг изчил ривожланиши, аҳоли турмуш даражасининг юксалиши каби барча ютуқ ва имкониятларимизда Асосий Қонунимизнинг аҳамияти юксак эканлигини янада теран англаймиз, деди давлатимиз раҳбари ўз чиқишида.

Ўзбекистон ўзинг она диёрим!

Samarqand davlat veterinariya meditsinasi,chorvachilik va biotexnologiyalar universiteti
Илм-фан
Тарихинг ўчмасдир мангу барҳаёт,
Минг асрлар ичра пинҳон яшайсан.
Сени вайрон қилди қанча чингизлар,
Лекин, қайта гуллаб яна яшнайсан.
 
Ўзбекистон ўзинг она диёрим,
Жаннатмакон гўзал сирли ошёним.
Сенинг таърифинга лол қолди дунё,
Темур бобом ўсган азиз маконим.

Savob ishni har kim, har kuni qilishi kerak

Samarqand davlat veterinariya meditsinasi,chorvachilik va biotexnologiyalar universiteti
Илм-фан
Samarqand qishloq xo’jalik instituti “Veterinariya” fakulteti 1-bosqich talabalari: Karimov Davronbek, Turdiyev Oybek, Axadov Bunyod; 2-bosqich talabasi: Qilichov Muhriddin, 3-bosqich talabasi Raxmatov Obidjonlarga Samarqand viloyat xokimligi xalq ta’limi boshqarmasiga qarashli 9-son mehribonlik uyi direktori N.R.Rajabova nomidan “Minnatdorchilik xati” keldi.
 
SamQXI “Kamolot” YIH boshlang’ich tashkiloti

Биз ёшлар ОИТС ва ОИВга қаршимиз

Samarqand davlat veterinariya meditsinasi,chorvachilik va biotexnologiyalar universiteti
Илм-фан
Самарқанд қишлоқ хўжалик институти “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати бошланғич ташкилоти ҳамда “Зоотехния ва қоракўлчилик” факултети ҳамкорликда  3-декабр куни I-босқич талабалари билан   488-аудиторияда “1 декабр халқаро ОИТСга қарши кураш куни” муносабати билан “Биз ёшлар ОИТС ва ОИВга қаршимиз” мавзусида давра сухбати ташкил этилди.   Давра сухбатида институт “Камолот” ЁИҲ БТ “Иқтидорли ёшлар ва ёш олимлар билан ишлаш йўналиши” сардори ва “Зоотехния ва қоракўлчилик”  факултет етакчиси Р.Норжигитов, “Камолот” ЁИҲ БТ “Матбуот ва оммавий ахборот воситалари билан ишлаш йўналиши” сардори Д.Тошбеков, I-босқич талабалари курс раҳбари А.Хушвақтов ва гуруҳ раҳбари  О.Маҳмадияров ва  100 та талаба иштирок этди. Тадбирни I-босқич талабалари курс раҳбари  А.Хушвақтов      Кириш сўзи билан очиб берди ва мавзуга оид фикр мулоҳазаларини билдирди ва институт бошланғич ташкилотига ҳамкорлик учун миннатдорчилик билдирди.                    Шунингдек,  институт “Камолот” ЁИҲ БТ “Иқтидорли ёшлар ва ёш олимлар билан ишлаш йўналиши” сардори ва “Зоотехния ва қоракўлчилик”  факултет етакчиси Р. Норжигитов Сўз олиб барчага хусусан “Зоотехния ва қоракўлчилик”  факултети жамоасига алоҳида ташаккур билдирди ва мавзуга доир марузасини йиғилганлар эътиборига хавола этди.                      Тадбир давомида “Камолот” ЁИҲ БТ “Матбуот ва оммавий ахборот воситалари билан ишлаш йўналиши” сардори Д.Тошбеков “Камолот” ЁИҲ вилоят кенгаши тамонидан  касаллик ҳақида маълумотлар жамланган брашураларни талабаларга тарқатди. Сўнгра, мавзуга доир хужжатли филм ҳам йиғилганлар эътиборига ҳавола этилди.    Филм намойишидан сўнг, давра сухбати эркин фикр-мулоҳахазаларга уланиб кетди  Зоотехния таълими йўналиши 113-гуруҳ талабаси Ҳасанов Бобурнинг   мавзуга атаб ёзган ўз ижод намунаси барча йиғилганлар эътирофига сазовор бўлди.  Давра сухбати барчага бирдай манзур бўлди. Буни талаба ёшларнинг юз қиёфасидан ҳам билса бўлади.

Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмасин

Samarqand davlat veterinariya meditsinasi,chorvachilik va biotexnologiyalar universiteti
Илм-фан
    Самарқанд қишлоқ хўжалик институти “Зоотехния ва қоракўлчилик” факултети “Камолот” ЁИҲ бошланғич ташкилоти ва I-босқич 115-гуруҳнинг иқтидорли фаол талабалари ташаббуси билан 8-декабр “Конституция”нингқабул қилинганлигининг  23 йиллиги муносабати билан  3-декабр куни “Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмасин”шиори остида ҳайрия акцияси ташкил этилди ва шаҳримиздаги Вилоят “Болалар уйи”га ташриф буюрилди.  Буни қаранг-ки, шу куни болажонлар учун байрам тадбири уюштирилган экан. 

Ёшларга эътибор, келажакка эътибор

Samarqand davlat veterinariya meditsinasi,chorvachilik va biotexnologiyalar universiteti
Илм-фан
   29 ноябр куни соат 1700 да институт 1 – сон талабалар турар жойи ошхонасида институт ректори Т.Э.Останақулов ўзига бириктирилган 16 нафар (10 нафар агрономия, 6 нафар қишлоқ хўжалигида менежмент факултети) талабалари билан учрашув  ўтказди.
             Бир пиёла чой устида, дастурҳон атрофида, самимий мулоқат руҳида кечган учрашувда талабаларга ош тортилди. Кечки овқат мобайнида талабалардан ҳол – ахвол сўралди ва керакли насихат ҳамда маслаҳатлар берилди. Бундай оталарча меҳр ва ғамхўрликлардан айниқса узоқ ва чекка вилоятлардан келиб таҳсил олаётган талаба ёшларнинг кўнгли нечоғлик кўтарилди, юзларида қувонч порлади.
 
СамҚХИ “Камолот” ЁИҲ бошланғич ташкилоти

Konstitutsiya baxtimiz qomusi

Samarqand davlat veterinariya meditsinasi,chorvachilik va biotexnologiyalar universiteti
Илм-фан
Konstitutsiya baxtimiz poydevori. Bugunda bu faxrli so’z barchaning yoshu- qarining dilida-tilida aks etmoqda.  Qariyb 23 yildirki mustaqil O’zbekistonimiz erkinligimizning xuquqiy asosi bo’lmish konstitutsiyasiga ega. Har yili 8 dekabr kuni butun Respublikamiz bo’ylab keng tantana qilinadi. Aynan ushbu kunda baxtimiz qomusi “Konstitutsiya”miz qabul qilingan.
 Mana bir necha kundan so’ng  biz ushbu sanani keng tanatana qilamiz. Joylarda ushbu kunga katta tayyorgarlik ishlari olib borilmoqda. Chunki g’alvir suvdan ko’tariladigan vaqt keldi. Yil sarhisobi bizni qarshi olayapti. Biz yil bo’yi nimalar bilan mashg’ul bo’ldik, nimalarga qo’l urdik hammasi oydinlashadi. Keksalar tabiri bilan aytganda “Jo’jani kuzda sanaymiz” endi.Samarqand qishloq xo’jalik instituti “Kamolot” yoshlar ijtimoiy harakati boshlang’ich tashkiloti hamda “Zootexniya va qorako’lchilik” fakulteti hamkorlikda  26 noyabr kuni I-bosqich talabalari bilan 445-auditoriyada “Konstitutsiya baxtimiz qomusi” mavzusida davra suxbati tashkil etildi.    Davra suxbatida Institut “Kamolot” YIH BT “Iqtidorli yoshlar va yosh olimlar bilan ishlash yo’nalishi” sardori va “Zootexniya va qorako’lchilik”  fakultet yetakchisi R.Norjigitov, “Kamolot” YIH BT “Matbuot va ommaviy axborot vositalari bilan ishlash yo’nalishi” sardori D.Toshbekov, I-bosqich talabalari kurs rahbari A.Xushvaqtov va guruh rahbarlari  O.Mahmadiyarov va  120 ta talaba ishtirok etdi.
Davra suxbatini I-bosqich talabalari kurs rahbari A.Xushvaqtov kirish so’zi bilan ochib berdi va mavzuga oid fikr mulohazalarini bildirdi va institut boshlang’ich tashkilotiga hamkorlik uchun minnatdorchilik bildirdi.  So’ngra institut “Kamolot” YIH BT “Iqtidorli yoshlar va yosh olimlar bilan ishlash yo’nalishi” sardori va “Zootexniya va qorako’lchilik”  fakultet yetakchisi R.Norjigitov so’z olib barchaga xususan “Zootexniya va qorako’lchilik”  fakulteti jamoasiga alohida tashakkur bildirdi va mavzuga doir maruzasini yig’ilganlar e’tiboriga xavola etdi.
 Tadbir davomida  konstitutsiyamiz tarixiga oid xujjatli film ham yig’ilganlar e’tiboriga havola etildi. Film namoyishidan so’ng, davra suxbati erkinfikr-mulohaxazalarga ulanib ketdi. Talabalardan Sh.Mamalatibova, G.Xolbekova, B.Hasanov, D.Bahromova, Sh.Rajabovlar so’zga chiqishdi. Yoshlarni tinglar ekansiz ularning konstitutsiyamizning nechog’lik bilimdoni ekanliklarining guvohi bo’lardingiz.            Ayniqsa Zootexniya kasb ta’limi yo’nalishi 111-guruh talabasi Mansurova Amina Konstitutsiyaga atab yozgan o’z ijod mahsuli barcha yig’ilganlar olqishiga sazovor bo’ldi:  
 
Yuzimizda quvonch ila 
Yangi tong otib yana 
Qatiy me’yorlar ila 
Kirib kelding qomusim
 
Konstitutsiya faxrimiz 
Bizlar uchun baxtimiz 
Eng sharafli axdimiz  
Kirib kelding qomusim
 
Kel do’stim kela qol 
Davroningni sura qol 
Yurt obod go’zal diyor 
Kirib kelding qomusim
Tadbir barchaga birday manzur bo’ldi. Buni talaba yoshlarning yuz qiyofasidan ham bilsa bo’ladi.
Shaxlo Mamalatibova “Zootexniya va qorako’lchilik”  fakulteti I-bosqich talabasi: “Bugungi tadbirdan taasurotlarim o’zgacha. Tanlangan mavzu odamni hayajonlantirib yuboradi. Bugun biz bilan davra suxbatida bevosita muloqatda bo’lgan intitutimiz boshlang’ich tashkiloti kengash a’zolariga rahmat aytaman. Konstitutsiyamiz  bizni hususan, meni hayotimda muhim ahamiyat kasb etadi.  Men o’z xuquq va erkinligimdan foydalanib hayotda o’z o’rnimga ega bo’lishga harakat qilmoqdaman. Bu yo’lda esa menga Konstitutsiya yordam beradi”.
Tadbir so’ngida talaba yoshlar tamonidan bu kabi davra suxbatlarini barchaga manzur bo’lganligi uchun yanada ko’proq tashkil etish takliflari bildirildi.  Institut boshlang’ich tashkiloti tamonidan yillik ish rejasi asosida bunday davra suxbatlari xali ko’p bora tashkil etiladi.
 
               Norjigitov Raximjon SamQXI 
“Kamolot” YIH BT   “Iqtidorli 
yoshlar va yosh olimlar bilan 
  ishlashi yo’nalishi” sardori           

Biz OITSga qarshimiz!!!

Samarqand davlat veterinariya meditsinasi,chorvachilik va biotexnologiyalar universiteti
Илм-фан
    “Bunday bo’lishi mumkin emas, — deb o’yladi o’z ichida 18 — yoshli qiz. Keyin u bu gapni ovoz chiqarib aytdi, uning yoshgina yuzidan yosh oqdi. — Bunday bo’lishi mumkin emas. Men bilan emas. Ahir, mening kelajakda qancha rejalarim bor edi. Men institutga kirib, bir kasb egasi bo’lishni, oilam bo’lishini xohlayman. Endi hammasi tugadi. Endi men nima qilaman? Doktor OITSni davosi yo’qmi? Nahot endi bu dunyodan ko’z yumsam?”
                              
  Shunga o’xshash holatlar dunyoning turli burchaklarida har kuni ko’plab bo’lib turadi. OITS bilan kasallanganlarning yarmini 15-24yoshgacha bo’lgan yoshlar orasida yuqtirib olish kuzatiladi. Bu kasallik bilan  butun dunyoda 12 milliondan ortiq yoshlar aziyat chekyaptilar. Ko’plab kuzatuvlar natijasida, OITS bilan zararlanish xavfiga katta yoshdagi odamlarga nisbatan yoshlar ko’proq moyil ekan.   Xo’sh OITSdegani nima o’zi???  SIDA( fransuzcha nom bo’lib, Syndrome dimmunodeficience acquise), yoki AIDS( inglizcha nom bo’lib, Acquire Immune Deficiency Syndrom) –OITS sindromi yoki holati degani. OITS tushunchasi, 1981-yil iyun — iyulda AQSHda hali yangi va ilmiy asoslanmagan kasallikni belgilash maqsadida kiritilgan, va 1983-yilda fransiyalik olim,  L.Montane: “Kasallikni qo’zg’atuvchisi odamda immunitet tanqisligi virusi” deya aniqladi.  OITS-bu Butun Jahon Sog’liqni Saqlash Tashkilotining muammosidir.  Butun Jahon Sog’liqni Saqlash Tashkilotining ma’lumotlariga ko’ra, odamning immun tanqisligi virusi ochilgandan beri OITSdan deyarli 23 million kishi o’lgan, yuqtirib olganlar soni esa 36 milliondan ko’p.
   OITS — hamma holda ham amalda o’limga olib keladigan kasallik bo’lib, odam immun tanqisligi virusi  (OITV) yuqqanining so’nggi bosqichlarida namoyon bo’ladi. Infeksiya yuqqandan so’ng, ba’zi bir kishilar grippga o’xshash yengilroq kasal bo’ladilar va u 2-5 hafta davom etishi mumkin. Bu davr ichida hujayraviy immunitet sustlashishi va viruslar uqumliligi esa yuqori bo’ladi. Immunitet tizimi tiklanadi va infitsirlangan individda kasallik simptomlari ancha paytgacha ko’rinmaydi, ba’zida bir oy, ba’zida esa bir yil. Bu paytda virus faollashadi va hujayraviy immunitetni izdan chiqaradi. Oldiniga uncha xos bo’lmagan — vazn kamayishi, limfa tugunlarining kattalashuvi, kechqurungi terlash kabi simptomlar kuzatiladi, ulardan so’ng, odatda “hamroh” infeksiya yoki rak belgilari og’ir immun tanqislik tufayli yuzaga keladi. OITS virusi bosh miyaning oq moddasini zararlashi tufayli bemor qo’l — oyoqlaridagi nerv tolalari bo’ylab og’riq seziladi.  Ba’zi bemorlarda qo’l-oyoq falaji, xotiraning va aqliy mehnat qobiliyatining pasayishi hollari kuzatiladi.
                      
      OITS organizmga qaysi yo’l orqali yuqadi???
— jinsiy aloqalar (ham getero, ham gomoseksual);
— inyeksion yo’l — giyohvandlar tomonidan bitta igna va shprislarning umumiy qo’llanilishi natijasida;
— stomatologik asboblar;
— qon va qon preparatlari (OITV-infeksiyali qonni quyish) orqali;
— yo’ldosh orqali infeksiyaning onadan bolaga yuqishi;
— sun’iy urug’lantirish;
— ona suti.
Britva,  pomada  va  tish  cho’tkalari  orqali  OITSning  yuqishi  qayd  etilmagan  bo’lsa-da, shaxsiy gigiyena predmetlari bilan foydalanish zarur. Ba’zi davlatlarda nikohdan o’tishda OITSga antitelalarni majburiy tekshirish tavsiya etiladi.  Biz bunday tekshirishni maqsadga muvofiq deb o’ylamaymiz. Bunday tekshirishni  pul orqali hal qilib qo’yishadi va kelajakda o’zlari aziyat chekishadi. Hozirgi kunda OITSni davolash, unga qarshi emlash usullari ishlab chiqilmagan. Shu bois, bu kasallikdan saqlanishning asosiy va yagona yo’li sog’lom turmush tarziga rioya qilishdir.
  Bu kasallik “Asr vabosi” nomini olgan va 1-dekabr — Umumjahon OITSga qarshi kurash kuni deb e’lon qilingan.
  Azizlar, o’z kelajagimizga o’zimiz nuqta qo’ymaylik!  Har doim “Biz OITSga qarshimiz” degan shior ostida yashaylik!
 
Mehribon ALIYOROVA  SamQXI I-bosqich talabasi 
“Nihol” talabalar san’at va  badiiy ijodkorlik klubi a’zosi
 

Konstitutsiya baxtimiz qomusi

Samarqand davlat veterinariya meditsinasi,chorvachilik va biotexnologiyalar universiteti
Илм-фан
    Samarqand qishloq xo’jalik instituti “Kamolot” yoshlar ijtimoiy harakati boshlang’ich tashkiloti hamda “Agranomiya” fakulteti hamkorlikda  27 noyabr kuni I-bosqich talabalari bilan 9-auditoriyada “Konstitutsiya baxtimiz qomusi” mavzusida davra suxbati tashkil etildi. Davra suxbatida Institut “Kamolot” YIH BT “Iqtidorli yoshlar va yosh olimlar bilan ishlash yo’nalishi” sardori R.Norjigitov, “Kamolot” YIH BT “Matbuot va ommaviy axborot vositalari bilan ishlash yo’nalishi” sardori D.Toshbekov, I-bosqich talabalari kurs rahbari va guruh rahbarlari  hamda  110 ta talaba ishtirok etdi. Davra suhbatini institut “Kamolot” YIH BT “Iqtidorli yoshlar va yosh olimlar bilan ishlash yo’nalishi” sardori R.Norjigitov so’z olib barchaga xususan “Agranomiya”  fakulteti jamoasiga alohida tashakkur bildirdi va mavzuga doir maruzasini yig’ilganlar e’tiboriga xavola etdi.  Shuningdek, “Matbuot va ommaviy axborot vositalari bilan ishlash yo’nalishi” sardori D.Toshbekov ham so’z olib mavzuga doir fik-mulohazalarini yig’ilganlar bilan o’rtoqlashdi.Tadbir davomida  konstitutsiyamiz tarixiga oid xujjatli film ham yig’ilganlar e’tiboriga havola etildi. Film namoyishidan so’ng, davra suxbati erkin fikr-mulohaxazalarga ulanib ketdi. Talabalardan M.Axadova, B.Salimova, Sh.Hidayatova, J.Islamovlar so’zga chiqishdi. Yoshlarni tinglar ekansiz ularning konstitutsiyamizni nechog’lik chuqur o’zlashtirganliklarining guvohi bo’lardingiz. Ayniqsa ijodkor yoshlarning Konstitutsiyamizga atab yozgan o’z ijod mahsullari barcha yig’ilganlar olqishiga sazovor bo’ldi. Tadbir barchaga birday manzur bo’ldi. Buni talaba yoshlarning yuz qiyofasidan ham bilsa bo’ladi.Axadova Marg’uba “Agranomiya”  fakulteti I-bosqich talabasi: “Bugungi tadbir menda o’zgacha taasurot uyg’otdi. Tanlangan mavzu odamni to’lqinlantirib yuboradi. Bugun biz bilan davra suxbatida bevosita muloqatda bo’lgan intitutimiz boshlang’ich tashkiloti kengash a’zolariga rahmat aytaman. Konstitutsiyamiz  bizni hususan, meni hayotimda tutgan o’rni beqiyos.  Mening   xuquq va erkinligim hayotimiz poydevorda o’z aksini topgan”. Tadbir so’ngida talaba yoshlar tamonidan bu kabi davra suxbatlarini barchaga manzur bo’lganligi uchun yanada ko’proq tashkil etilishining tarafdori ekanliklarini bildirildi.  Institut boshlang’ich tashkiloti tamonidan yillik ish rejasi asosida bunday davra suxbatlari xali ko’p bora tashkil etiladi.
 
Norjigitov Raximjon  SamQXI  “Kamolot” YIH BT “Iqtidorli 
yoshlar va yosh olimlar bilan  ishlashi yo’nalishi” sardori  
  

Muammolarga barham berish yo’llari!!!

Samarqand davlat veterinariya meditsinasi,chorvachilik va biotexnologiyalar universiteti
Илм-фан
Atrofdagilarni kuzatar ekanmiz yechimini qidirayotgan masalalar talaygina. Ma’na shu muammolarga yondashish yechimini qidirish har bir odamning o’ziga bog’liq. Kimdir quvnoqlik bilan qarshi oladi va ishlarining yakuni ham mana shunday xursandchilik bilan yakun topadi. Yana kimdir esa maslaga tushkunlik, bezovtalik,xavfsalasizlik bilan qarab ishining oxiri ham asabbuzarlikdan o’zga narsa bo’lmaydi….
      Bilasizmi,shunday vaziyatlar bo’ladiki oldingizdagi muammolarni yechishning hech qanaqa chorasi, yo’li yo’qdek tuyuladi. Shu holatda inson ruhiy tushkunlikga tushib chorasiz insondek his qiladi, dunyo ko’ziga tor bo’lgandek his qiladi. Bu muammolarga xoh ayriliq azobi, xoh do’stlar hiyonati, xoh iqtisodiy tanglik, xoh shaxsiy muammolar va hokazo bo’lishi mumkin. Mana shunday vaziyatlarda qanday yo’l tutishimiz kerak? Qay bir ishni qilsam to’g’ri bo’ladi? Savollar girdobida qolib qo’lingiz ishga bormay qolgan holatga duch kelib qolgan vaziyatlar ham uchrab turadi. Men hozir muammolarga barham berish yo’llari haqida ozmi-ko’pmi do’stlashmoqchiman: Hozirda yirik koorparatsiyaning boshlig’i undan baxtli inson bo’lmagan bir do’stim bundan bir yil ilgari u juda hayotdan charchagan, sevgilisi tashlab ketgan, iqtisodiy tanglik, yaqin kishisi og’ir kasallikga uchragan holatda nima qilishini, qay bir yo’lga bosh suqishini bilmay qolgan edi. U fikrlashdan to’xtayotgan, xuddi bir cho’kayotgan chumolidek  o’ziga xas qidirib qoladi va shu xasni qidirib ham, quruqlikga chiqishga hatto shu quruqlikda mustahkam o’rnashib qal’a qurishga ham muvaffaq bo’ladi. Shu vaziyatdan chiqib ketishda u birinchi o’rinda o’z-o’ziga savol berdi:
1-Men shu holatga arziymanmi?          
2-Men nega bezovtaman?
3-Muammoni bartaraf etish uchun nimani amalga oshirishim mumkin?
U mana shu savollarga javob bera oladi va QATIYYAT bilan ishga kirishdi. U o’zini oltin qoidasini tuzib oldi ya’ni:
1-qoida: Hayotingizdagi bezovtalikni chiqarib tashlash uchun doimo band bo’ling. Faoliyat bilan band bo’lish ruhiyatdan g’amginlikni quvib chiqarishning eng yaxshi dorisidir.
2-qoida:   Har qanday arzimas mayda-chuydalarga xafa bo’lavermang,ularga also yo’l bermang. Mayda-chuydalar hayotda xuddi chumoli misoli baxtingizni barbod qilishi mumkin.
3-qoida:  Hayotingizdan bezovtalikni siqib chiqarish uchun yirik sonlar qonunidan foydalaning. O’zingizdan: “Bu voqea qay tarzda yuzaga keldi?” deb so’rang.
4-qoida:  Muqarrar yuz beradigan holat bilan hisoblashing. Agar u yoki bu voqeani o’zgartirish qo’lingizdan kelmasa, o’z-o’zingizga: “Bu shunday, boshqacha bo’lishi mumkin emas”  deb ayting.
5-qoida: Bezovtaligingizga  “cheklagich” o’rnating.  Qaysi bezovtalikga u yoki bu voqea arziydi. O’zingiz hal eting va ortiqcha bezovta bo’lmang.
6-qoida:  Mayli, o’tmish o’z marhumlarini ko’maversin. Qipiqni aslo arralamang.
U mana shunday yo’l tutdi va o’z hayotini o’z izmiga tushirdi….
Buyuk faylasuf  Epikted, “Badandagi g’urra va chipqonlarni bartaraf etishdan ko’ra kallamizdagi be’mani fikrlarni chiqarib tashlashga katta e’tibor berishimiz kerak” ligini ta’kidlagan edi.
Epikted bu haqda o’n ikki asr muqaddam aytgan, lekin zamonaviy tibbiyot uning nuqtai nazarini qo’llar edi. Doktor Jon Gokkensning aytishiga ko’ra Amerika aholisidagi bemorlarning har besh bemordan to’rttasi hissiy zo’riqish va asabiylikdan paydo bo’ladigan kasallik tufayli aziyat chekar ekan. Bu organik faoliyatning buzilishida ham tez-tez kuzatiladi. Oqibatda-deydi u, “mazkur hastaliklar insonning hayotga va uning muammolariga moslasha olganligi tufayli kelib chiqadi” deb qanchalar to’g’ri fikr bildirgan edi.
Chuqur o’ylab mulohaza yuritadigan bo’lsak muammolarga yuzaki qarash bilan shu muammolarni hal qilib yuborish imkoniyati ochiladi. Sizchi do’stim muammolarga qanday qaraysiz? Hozir beriladigan testimizni yechib o’zingiz haqingizda bilib olishingiz mumkin. !!!Testimizning sharti esa berib borilayotgan savollardagi ballarni hisoblab borish bilan bajariladi:
1-Shaxsiy  muammolaringizni  yuz bergan ko’ngilsizliklarni boshqalarga ayta olasizmi?
A) Yo’q bu menga yordam bermaydi-3ball
B) Ha,faqat yaqin odamim bilan dardlarimni bo’lishaman-1ball
C) Har doim emas,axir hammaning ham o’z tashvishlari bor-ku-2ball 2-Ro’y  bergan ko’ngilsizliklardan qattiq siqilasizmi?
A) Har doim-4ball
B) Vaziyatga qarab,menga taaluqli bo’lmagan holatlarga ahamiyat bermayman-0ball
C) Ko’nikishga harakat qilaman chunki,har qanday yoqimsiz vaziyat qachondir tugashiga ishonaman-2ball
3-Nima deb o’ylaysiz, har qanday muammoning yechimini topish mumkinmi? A) O’limdan boshqa hamma narsaning ilojini qilsa bo’ladi-1ball
B) Sen uchun qalqon bo’lishga tayyor insonlarning borligi muammolarni oson hal qilishga yordam beradi-3ball
C) Agar shunday bo’lsa nima uchun men bu ishni qila olmayman-4ball
4-Yaqin insoningiz sizni xafa qiladi.bu vaziyatda o’zingizni qanday tutasiz?
A) Alamimni ichimga yutib,hech kim bilan gaplashmayman-3ball
B) Undan hatti-harakatlarini tushuntirib berishini so’rayman-0ball
C) Dardimni eshita oladigan odam topilishi bilanoq qayg’ularimni to’kib solaman-1ball
5-Nimadandir xafasiz yoki sizni qattiq ranjitishdi,shunday vaziyatda nima bilan shug’illanishingiz mumkin?
A)  Anchadan beri yuragimga tugib yurgan orzuimni amalga oshirishga harakat   qilaman-0ball
B) Do’stlarim bilan uchrashib,muammolarni unutaman-2ball
C) Siqilaman, ko’nglimga qil ham sig’maydi. Yaxshisi uyda o’tiraman-4ball 6-Ruxshunoslarga nisbatan munosabatingiz qanday?
A) Aslo ularning mijozi bo’lishni istamasdim-4ball
B) Tanish-bilishlarimning ko’pchiligi ruxshunoslarga murojaat qilib, muammolarini hal etganini bilaman. Demak, ularning foydasi bor-2ball
C) Avvalo, har qanday holatda ham inson o’zini qo’lga olishi lozim-3ball
7-Taqdir  bitiklaringiz haqida qanday fikrdasiz?
A) Menga nisbatan beshafqat, doim sinovlarga duchor etadi-5ball
B) Peshonam sho’r ekan, taqdir menga nisbatan adolatli emas-2ball
C) Baxtli insonlardan biriman, negaki omad doim kulib boqadi-1ball
8-O’zingizni hammadan ham baxtli his qilgan vaqtingizda...
A) Baxtsizlik haqida umuman o’ylamayman-1ball
B) Baxtning abadiy davom etmasligini doim yodimda tutaman-3ball
C) Hayotda ko’ngilsizliklar ham bo’lishi mumkinligi haqida o’ylayman-5ball
9-Ba’zi insonlar menga nisbatan munosabatlarini o’zgartirganlarida muammolarim kamroq bo’lardi,deb o’ylaysizmi?
A) Albatta qiynalayotganimni ko’rganlar ko’maklarini ayamasalar hammasi yaxshi bo’lardi-4ball
B) Odamlarning munosabati o’tkinchi holat va deyarli hech qanday ta’sirga ega       emas-1ball
C) Bilmadim,bu haqida o’ylab ko’rmagan ekanman-0ball
10-Birov bilan ,,sen-men”ga borib qolganingizda aybni avval o’zingizdan izlaysizmi?
A) Izlashga hojat ham yo’q,aybdor aniq!-4ball
B) Shunchaki o’sha inson bilan fikrlarimiz bir joydan chiqmadi, xolos-0ball
C) Menga ortiqcha muammo kerak emas, xavfli holatlarni chetlab o’taman-1ball
Natijalar:
6-17 ball    Har qanday ko’ngilsizliklarni,hatto boshingizga tushgan katta baxtsizliklarni ham yengishga qurbingiz yetadi. Chunki siz vaziyatni to’g’ri baholay olasiz. Sizda ko’pchilik irodasiz kishilarda bo’lgani singari o’ziga achinish hissi yo’q. Har narsada muvozanatni ushlab tura olishingizga qoyil qolish mumkin.
18-30 ball  Qachon qarama taqdiringizdan noliganingiz-noligan. Muammolaringiz va yuz bergan yoqimsiz holatlar uchun ko’pincha birovlarni ayblaysiz. Ich-ichingizdan sizga hamdardlik bildirishlarini, yordam qo’lini cho’zishlarini istaysiz. Iloji bo’lsa kimdir kelib o’rningizga yashab bersa deysiz. Ammo hozir har kimning tashvishi o’ziga yetarli ekanligini unutmang. Maslahatim mayda asabbuzarlikga ahamiyat bermay, o’zingizni qo’lga olishga urinib ko’ring.
31-40 ball  Arzimagan ko’ngilsizliklarga ham tushkunlikga tushib, o’zingizni yo’qotib qo’yasiz. Siz hanuzgacha ovqatini onasi yediradigan, jajji bolakayga o’xshaysiz. Muammolarni o’zingiz hal etishga qodir emassiz. Sabr bardosh va kuchingizga ishonch vaziyatni butunlay o’zgartirishi mumkin. Barchasi o’z qo’lingizda…..
Mana ko’rdingizmi biz muammolarga nisbatan qanchalik chuqur kirishib ketayotganligimizni. Shuni bilingki hech qachon asabbuzarlik bilan ishingiz bitib qolmagan. Qani meni anglagan bo’lsangiz bir jilmayingchi….
Qo’lingizdan kelyaptimi? Demak siz kuchlisiz mana shu holatda davom eting. Sizni, “hayotda yashayotgan”ligingizdan bo’lak narsalar bir pulga  arzimaydi. Axir siz yorug’ dunyoni yorqin ranglarda ko’rmoqdasiz. Yuqoridagi maslahatlarga amal qiling do’stim chunki,men sizga ishonaman…… 
 
Axadova Marg’uba SamQXI I-bosqich  talabasi “Nihol” talabalar san’at va badiiy ijodkorlik klubi a’zosi

MILLATLARARO TOTUVLIK VA DINIY BAG‘RIKENGLIK – TINCHLIK VA BARQARORLIKNING MUHIM OMILI

Samarqand davlat veterinariya meditsinasi,chorvachilik va biotexnologiyalar universiteti
Илм-фан
Ozbekistonning boyliklari kop, lekin bizning eng katta boyligimiz, eng yuksak qadriyatimizjamiyatimizda hukm surayotgan tinchlik, millatlararo dostlik va hamjihatlikdir. 
                                                                                                                                Islom Karimov
   O‘zbekiston hududida qadimdan ko‘plab millat va elat vakillari bahamjihat istiqomat qilib kelgan. Ular o‘rtasida asrlar davomida milliy nizolar bo‘lmagani xalqimizning azaliy bag‘rikengligidan dalolatdir. Millatlararo munosabatlarda uyg‘unlik vujudga kelgan mamlakatlarda ko‘pmillatlilik jamiyatning siyosiy-iqtisodiy rivojlanishiga samarali ta’sir etishi ayni haqiqatdir.
     Millatlararo totuvlik g‘oyasi umumbashariy qadriyat bo‘lib, turli xalqlar birgalikda istiqomat qiladigan mintaqa va davlatlar milliy taraqqiyoti, shu joydagi tinchlik hamda barqarorlikning kafolati bo‘lib xizmat qiladi. Buni O‘zbekistonning mustaqil taraqqiyot yo‘li davomida turli sohalarda erishayotgan yuksak marralari misolida yaqqol ko‘rish mumkin. Binobarin, Prezidentimiz ta’kidlaganidek, “xalqimiz tinchlik va farovonlik, hamkorlik va hamjihatlik g‘oyalarini maslak va maqsad etib yashamoqda”.
      O‘zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasida, millati, tili, dini, ijtimoiy holatidan qat’i nazar, barcha fuqarolarning erkin yashashi, puxta ta’lim olishi, salomatligini mustahkamlashi, o‘z iqtidori va qiziqishi bo‘yicha kasb-hunar egallashi, mehnat qilishiga doir huquqlari kafolatlangan. Mamlakatimizda istiqomat qilayotgan barcha millat va elatlarning qadriyatlarini asrab-avaylash va rivojlantirish, ularni yagona maqsad – ozod va obod Vatan, erkin va farovon hayot barpo etish yo‘lida yanada jipslashtirish yuzasidan keng ko‘lamli ishlar amalga oshirilmoqda.
      Milliy qadriyatlar tolerantlikni rivojlantirishda muhim o’rin tutadi. Tolerantlik — o’zligini anglagan millat vakillarining boshqa millat vakillari tomonidan kamsitilishiga yo’l qo’ymaslik, ular bilan tinch, farovon hayot kechirishidir. Tolerantlik tuyg`usi insonning xulq-atvori, odob-axloqi, siyosiy–ma’naviy pokligi, o’z xalqi va milliy merosi, boyligi hamda milliy qadriyatlarga bo’lgan munosabatini belgilab beradi. Bu xususiyatlar esa, har bir insonda bag`rikenglik, baynalmilallik tuyg`ularini uyg`otadi.
    Bugungi kunda jamiyatimizda diniy bag‘rikenglik va millatlararo do‘stlik tobora mustahkamlanib bormoqda. Turli dinlarga mansub fuqarolarning o‘z diniy arkonlari va amallarini emin-erkin ado etishi uchun barcha sharoit yaratilgan.
    Ta’kidlanganidek, din, shu jumladan, muqaddas islom dinining odamlarni ezgulik va halollik, poklikka undash, tinchlik va osoyishtalikni saqlashga da’vat etishdagi o‘rni va ahamiyati beqiyosdir. Biroq bugungi murakkab va tahlikali, tezkor globallashuv davrida dunyoning turli mintaqalarida ro‘y berayotgan mojarolarda ba’zan din yoki milliy masala niqob qilib olinayotgani sir emas. Bu barchani yanada hushyorlik va ogohlikka, tinchlik va osoyishtalikni saqlashga, uning qadriga yetishga, jamiyatdagi barqaror muhitni asrab-avaylashga, yoshlar tarbiyasi uchun mas’uliyatni his etishga da’vat etadi. Bu kabi mudhish va vayronakor kuchga qarshi kurashda dunyo hamjamiyati birdek harakat qilishi lozim. Shu ma’noda, yurtimizdagi millatlararo va diniy konfessiyalararo totuvlikni, o‘zaro hamjihatlikni ta’minlashga qaratilgan siyosat jahon hamjamiyatiga ibrat bo‘la olishi nufuzli xalqaro tashkilotlar, xorijlik olimlar, yetuk mutaxassislar tomonidan e’tirof etilmoqda. 
       Yurtimizda ta’lim yetti tilda olib borilayotgani, 140 dan ortiq milliy madaniy markazlarning faoliyat ko’rsatayotgani bag’rikenglik siyosatiga nechog’li amal qilinayotganligiga misol bo’la oladi.
O‘zbekiston Respublikasi o‘z hududida istiqomat qiluvchi barcha millat va elatlarning tillari, urf-odatlari va an’analari hurmat qilinishini ta’minlaydi, ularning rivojlanishi uchun sharoit yaratadi.1 O‘zbekistonning bu borada olib borayotgan oqilona siyosati Vatan ravnaqi, yurt tinchligi, xalq farovonligi kabi umummilliy g‘oyalarni barcha yurtdoshlarimiz bilan hamkor va hamjihat bo‘lib amalga oshirishimizda muhim ahamiyat kasb etmoqda. Zero, necha ming yillik tariximiz shundan guvohlik beradiki, olijanoblik va insonparvarlik, millatlararo totuvlikka intilish xalqimizning eng yuksak fazilatlaridandir. Istiqlol bizga ana shu ezgu an’analarni izchil davom ettirish va avloddan avlodga yanada mukammal bo‘lib o‘tishini ta’minlash imkonini berdi. 
       Yurtimizda millatlararo va fuqarolararo totuvlikni yanada mustahkamlashga qaratilgan yangi g‘oya va tashabbuslar paydo bo‘layotgani tom ma’nodagi do‘stlik qo‘rg‘onining yanada mustahkam bo‘lishiga xizmat qiladi. Zero, davlatimiz rahbari e’tirof etganidek, “O‘zbekistonning boyliklari ko‘p, lekin bizning eng katta boyligimiz, eng yuksak qadriyatimiz – jamiyatimizda hukm surayotgan tinchlik, millatlararo do‘stlik va hamjihatlikdir”.
Dilshod TOSHBEKOV
Matbuot va ommaviy axborot
 
vositalari bilan ishlash yo’nalishi sardori